Камикадзе қандай пайдо бўлган?
Чингизхоннинг набираси - Мўғулистон бешинчи улуғ хони Хубилай 1281 йилда Японияни забт этиш учун қўшин тортди. У қўшинни Корейс кўрфазидан олиб ўтиш учун ҳали жаҳонда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кўприк қурдирди.
Улкан кўприкни қуриш учун оз эмас-кўп эмас, нақд 10 мингта кема зарур бўлди. Кемалар қатор қилинган ҳолда кўндаланг қўйилиб, устидан отлиқ қўшин ўтиши учун тахта кўприк қурилди. Отлиқ лашкарлар ушбу кўприкдан сурон солиб ўта бошлади.
Аммо… шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди. Даҳшатли тўлқин тўфони кўтарилиб, кўз очиб юмгунча кўприкни сув ўз қаърига тортиб кетди. Японияни босқиндан қутқариб қолган ушбу тўфон мамлакат тарихида «Илоҳий шамол - камикадзе», деб ном қолдирди.
Кейинчилик жонини гаровга қўйган япон ҳарбийлари ўзларини «камикадзе» деб атай бошлади. Иккинчи жаҳон урушида император армиясининг барча жангчилари ҳарбий ҳаракатларда «камикадзе» сифатида ўлимга тик бордилар. Улар миналаштирилган майдон томон тап тортмай олға ҳаракатланди, танкларда, самолётларда душманга тик бориб урилдилар. Кейинроқ, уруш охирлари бўлган 1944 йилда эса японларнинг сувости камикадзелари ўз фаолиятини бошлади.
Т. Шомуродов тайёрлади.