Каттақўрғон ва Пайариқ туманларига янги суд раислари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти розилиги олинган, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги Қарорига асосан Алиқулов Баҳодир Асрланович судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Алиқулов Баҳодир Асрланович бундан олдин жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг, вилоят судининг судьяси лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти розилиги олинган, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги Қарорига асосан Алмаматов Темур Куйлибаевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Алмаматов Темур Куйлибаевич бундан олдин жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти розилиги олинган, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги Қарорига асосан Шарипов Шухрат Абдурахмонович судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шарипов Шухрат Абдурахмонович бундан олдин жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.