Конституциявий судга кимлар мурожаат қилиши мумкин?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 13 январда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2021 йил 12 мартда маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида қуйидагилар Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи эга:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман);
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;
- Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;
- Сенат аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.
Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.
ФИБ Каттақўрғон туманлараро суди раиси Камол НАМОЗОВ тайёрлади.