«Lada» ва «Renault» автомобиллари Ўзбекистонда йиғилади

Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси 12 ой ичида Ўзбекистонда «Lada» ва «Renault» автомобиллари бутловчи қисмларини йиғишни бошлайди. Бу ҳақда компания президенти Николя Морнинг сўзларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«АвтоВАЗ» президентининг айтишича, компаниянинг экспорт фаолияти манфаатлари доирасига Африка ва Яқин Шарқ ҳам киради.

«Ушбу бозорда мавжудлигимизни ривожлантиришнинг оқилона усули маҳаллий шерик билан ишлашдир. Бизнинг эса шундай маҳаллий шеригимиз бор ва биз шундай йиғиш ишларини Ўзбекистонда ҳам бошлаймиз. Биринчи навбатда бу "Lada", кейин эса "Renault" моделлари бўлиб, жараён яқин 12 ой ичида бошланади», дея маълум қилган Мор.