Мақтов “тиз чўкиб қилинадиган қароқчиликдир”

Туҳмат ва ҳақорат, деган жиноятларни ғайрикриминаллаштириш таклифи амалга ошиши керак. Бу қонунбузарликларнинг маъмурий ва фуқаролик кодексларида бўлиши етарлидир. Сўз учун, фикр учун қамоқ жазоси бўлиши мамлакатда фикр эркинлигига ҳеч қачон йўл бермайди. Бирор бир тараққий қилган, маданий халқда ва давлатда бундай модда мавжуд эмас. У фақат авторитар ва тоталитар давлатларда қолган. Уни мансабдорлар танқиддан қўрққани учун ушлаб туради ва халққа шундай дейди: «Наҳотки, сизга газетада ёки интернетда туҳмат ё ҳақорат қилишса ва жазосиз қолса?!».
Аввало, жазосиз қолмайди – маъмурий ва фуқаролик кодексларига кўра жазоланади, жарима тўлайди, ОАВ ёпилиши мумкин. Қолаверса, ОАВ қонунчилигига кўра, ёлғон маълумотлар раддия қилинади ва фикрларга жавоб бера олади. Фақат сўз учун қамоқ жазоси бўлмайди, холос. Агар бир журналист сўзи учун қамалар экан, қолган минглаб журналистлар танқиддан тийилади, жим ўтиришни ёки мақташни афзал кўради. Мақтов эса «тиз чўкиб қилинадиган қароқчиликдир».
Карим БАҲРИЕВ.