Марказий банк нақд пулларнинг электрон майдонини жорий этади
- 02.05.2023 12:08
- 187
- Иқтисодиёт
Марказий банкнинг қарори билан “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгартиришлар “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуасини жорий этиш билан боғлиқ. Мазкур платформа дастлаб Тошкентдаги банк филиалларида тажриба сифати, сўнгра республиканинг барча ҳудудларида жорий қилинади.
Электрон майдонни ташкил этиш мақсади – тижорат банкларига пул маблағларини бошқаришда кўпроқ эркинлик бериш.
Бунда тижорат банкларининг бўлинмалари ўзларининг ортиқча нақд пулларини таклиф этиши, нақд пулга талаби бўлган бошқа бўлинмалар эса ушбу пул маблағларини жалб қилиш тўғрисида келишиб олишлари мумкин.
Ўз навбатида, нақд пулларга бўлган талаблари платформа орқали қаноатлантирилмаган банк бўлинмалари Марказий банк томонидан нақд пуллар билан таъминланади.