Масъуллар Давлат дастуридан хабарсизми?
- 03.04.2022 22:19
- 134
- Иқтисодиёт
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга ошириладиган вилоят давлат дастури тасдиқланган.
Мазкур дастурнинг 17-бандида 2022 йил февраль ойида (кейинчалик доимий) ҳудудда кўчма савдо объектлари учун жойларни “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириш ва кўчма савдо жойи объектларини электрон аукционда сотишни ташкил этиш белгиланган.
Аммо бириктирилган соҳа масъуллари бундан ҳалигача хабарсиз кўринади. Дастур ижроси февраль ойида бажарилиши лозимлиги белгилангани боис мутасаддилардан бу ҳақда маълумот беришларини сўрадик. Бир неча бор уринишларимиздан сўнг ҳам аниқ маълумот ўрнига “бошқа масъул ташкилотлардан сўраб кўринг”, деган жавобни олдик, холос.
Буни қандай тушунса бўлади?..
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа