Обод маскан маҳалласида кўчма савдо расталари ташкил этилди

Самарқанд вилоятининг барча маҳаллаларида вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва солиқ органлари томонидан арзонлаштирилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдо расталари ташкил этилмоқда.

Кўчма савдо ярмаркалари карантин даврида аҳолининг узоғини яқин қилиб, уларга бир қатор қулайликлар яратаётир. Ана шундай ярмаркалардан бири Самарқанд шаҳри, Обод маскан маҳалласида ташкил этилди.

Масъуллар савдо расталарида нарх-навони назорат қилиш билан бирга аҳолининг расталарда мавжуд бўлмаган яна қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи борлиги, ёлғиз кексалар ва ногиронларга маҳсулотларни етказиб беришнинг аҳволини ўрганиб, муаммоларни бартараф этишмоқда. Таъминотчилар ва кўчма савдо гуруҳи аъзоларига ярмаркани аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ташкил қилиш ҳақида тавсиялар берилмоқда.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.