2025 йилда 1,3 миллион ортиқ фуқаро чегара божхонасидан фойдаланган
- 29.01.2026 09:50
- 0
- Ўзбекистон
“Жартепа” чегара божхона пости орқали ўтган йили жами 1 миллион 370 минг 451 нафар фуқаро ҳаракатланган.
Шулардан 691 минг 905 нафари кириш учун, 678 минг 546 нафари чиқиш учун чегара божхона постидан фойдаланган. Улардан 1532 нафари декларация тўлдириб, 1 миллион 368 минг 919 нафари декларация тўлдирмасдан ҳаракатланган.
Ўтган йили ушбу постдан 85 минг 843 та енгил автотранспорт, 50 минг 277 дона юк автомашиналари, 784 та бошқа транспорт воситалари ҳаракатланган.
2025 йилда 103 та транзит бўйича божхона кўриги далолатномаси (БДК) расмийлаштирилган.
2025 йилда жами 196 нафар фуқаро томонидан 3 миллион 111 минг 830 доллар, 22 минг 150 евро, 1 миллион 155 минг 710 рубл ва 74 минг 20 сомони пул маблағлари чегара божхона пости орқали чиқиш ва киримлар қайд этилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Халқаро тажриба — маҳаллий ривож йўлида
- Кеча, 17:28
- Жамият