Кўмир орасида спиртли ичимликлар борлиги аниқланди

“Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган юк автотранспорт воситасини божхона ходимлари текширувдан ўтказди.

Назорат жараёнида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “ФАW” русумли юк автомобилида бир қарашда оддий кўмир юки сифатида кўринган маҳсулот ичида яширинган ноқонуний юк мавжудлиги аниқланди.
Автотранспорт воситасига ортилган кўмир орасига жойлаштирилган, божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 21 литр “ТРИ БОГАТИРЯ” номли спиртли ичимликлар борлиги фош этилди. Мазкур ҳолат божхона қоидаларини четлаб ўтишга уриниш сифатида баҳоланмоқда.

Аниқланган қонунбузарлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.