312,4 миллион сўмлик тилла буюмлари божхона постида ушлаб қолинди
- 04.12.2025 17:43
- 1
- Қонун ва ҳужжатлар
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида яшовчи Н.Юнусова Ургут туманидаги “Жартепа” чегара божхона постидан ўтиш жараёнида унга тегишли қўл сумкасида Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб кириш меъёрларидан ташқари буюмлар борлиги аниқланган.
Шундан сўнг холислар иштирокида кўздан кечириш жараёнида ушбу қўл сумка ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 364,53 грамм оғирликдаги 18 дона тилла заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Юнусовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва суд ҳукмига кўра унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 баравари миқдорида (30 миллион 900 минг сўм) жарима жазоси тайинланди ва умумий қиймати 312 миллион 436 минг сўмга баҳоланган 18 дона тилла буюмлар давлат даромадига ўтказилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бош қомусимизда архив фаолиятининг ҳуқуқий асослари мавжуд
- 28 дақиқа аввал
- Самарқанд
“Конституция — бахтимиз қомуси”
- Бугун, 14:48
- Таълим
Ургутда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
- Бугун, 10:21
- Самарқанд