Қорасувда болалар боғчага хавфли йўлдан ўтиб боряпти
- 16.09.2024 11:03
- 91
- Долзарб

Мобиль мухбир хабар қилади
Самарқанд шаҳар Қорасув массивида 51-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилгани янги уйларга кўчиб ўтган аҳоли учун қулай имконият бўлди, аммо бу боғчага олиб борадиган йўл талаб даражасида эмас. Янги уйларни боғча билан боғловчи катта йўл ҳам чангиб ётибди. Ташкилот ёнгинасида қурилиш жараёни давом этяпти ва “катлаван” қазилиши оқибатида боғчага элтувчи биргина йўл бузилган, яъни бир қисми чўккан. Бу ерда болалар ташкилот дарвозасидан чиқиши билан чуқурга тушиб кетиш хавфи катта.
Шунингдек, боғча ҳовлисига туташ жойда қурилиш материали ишлаб чиқараётган цехдан чиқадиган чанг ҳам болалар саломатлигига салбий таъсир қилиши табиий.
Бирор кор-ҳол юз беришини кутиб ўтирмасдан ушбу муаммоларни вақтида ҳал этиш чораларини кўрадиган масъуллар борми?
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё мотуридийшунослари Самарқанд зиёратида
- Кеча, 20:56
- Самарқанд
Чет тилини ўргaниш бугунги куннинг талаби(ми?)
- Кеча, 17:23
- Таълим
Ота-она кўмаги ўқувчига ишонч беради
- Кеча, 17:04
- Жамият
Бозорларда коррупция бўлмаслиги керак
- Кеча, 16:44
- Самарқанд