Муддат тугамоқда: Трамп сўнгги огоҳлантириш берди ва Эрон соҳилларига ҳарбий кучларни юборди
Эронга қарши ҳарбий операция деярли муқаррар тус олмоқда. АҚШ президенти Эрон томон «улкан армада» — «Авраам Линкольн» авиаташувчиси бошчилигидаги катта ҳарбий флот кўчирилаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу флот аввал Венесуэла соҳиллари яқинида жойлаштирилган кучлардан ҳам каттароқ. Президент таъкидлашича, мазкур гуруҳ тайёр ва максимал куч билан жуда тез ҳаракат қилишга қодир».
Трамп, шунингдек, Теҳрон ҳали ҳам «музокаралар столига келиш» ва Вашингтон шартлари асосида келишувга эришиш имкониятига эга эканини таъкидлади. Акс ҳолда, кейинги зарба аввалгисидан «анча оғирроқ» бўлишини билдирди.
Агар АҚШ зарба берса, асосий куч айнан авиаташувчи ҳарбий гуруҳ бўлади.
Эрон расман таҳдидларни рад этди ва ўзини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирса-да, ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот талаб этмоқда.
Минтақавий мамлакатлар ва халқаро ҳамжамият вазиятнинг кескинлашувидан хавотирда ва тўлиқ кўламли можаро хавфини таъкидламоқда.