Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилди
- 11.03.2019 12:05
- 1026
- Ўзбекистон

Ҳукумат қарори (202-сон, 09.03.2019 й.) билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги қонунчиликка (http://lex.uz/docs/3765833#3766684) қўшимча киритилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидагиларни талаб қилиш тақиқланди:
• ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;
• миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси;
• тиббий маълумотнома;
• транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.
Теглар:
ҳайдовчилик гувоҳномаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- Бугун, 18:02
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- Бугун, 17:55
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- Бугун, 17:30
- Самарқанд
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- Бугун, 11:50
- Жамият