Монголия ва Пекинга кучли қум бўрони ёғилди, қурбонлар бор

Монголияда содир бўлган қум бўрони туфайли олти киши ҳалок бўлди ва 80 дан ортиқ киши бедарак йўқолди. Ҳалок бўлганлар орасида беш нафар чўпон ва битта бола бор.

Бу ҳақда CGTN телеканали мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

Шунингдек, Пекинни кучли қум бўрони ёпирилиши натижасида Хитой осмони тўқ сариқ рангга бўялди. Гувоҳлар Twitterда ғайриоддий табиат ҳодисаси акс этган видеони жойлаштирмоқда.

Хитойнинг CGNT телеканали метеорологлар сариқ рангли хавфлилик даражасини эълон қилганини хабар қилди. Монголиядан келган қум бўрони ҳавонинг ўта ифлосланишига олиб келди.

Пойтахт йўлларида кўриш имконияти деярли 1000 метр бўлиб, шаҳарда тирбандлик юзага келди. Юзлаб авиарейслар тўхтатилган.

Метеорологлар қум бўрони 16 мартгача давом этишини ва Хитойнинг 12 та вилоят ва шаҳарларида ҳам бўлишини тахмин қилмоқда. Бу Хитойда сўнгги 10 йилдаги энг кучли чанг бўрони бўлди.