Муносабат: "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали Сардоба маҳалласига суюлтирилган газ етказиш бошланганини маълум қилди
Бироз олдинроқ сайтимизда “Пахтачидан бонг: “Суюлтирилган газ беришганига икки ой бўлди, газ таъминоти мутасаддиларининг эса “ваъдалар қопи” ҳамон бўшагани йўқ” сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.
Ҳолат юзасидан "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали муносабат билдирди.
Унга кўра, Пахтачи тумани Сардоба маҳалласида 834 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газдан фойдаланади. “Пахтачитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан Сардоба маҳалласи аҳолисига 20 январдан буён 800 дона газбаллон тарқатилган. Қолган хонадонларга эртага, 31 январь куни суюлтирилган газ тўлиқ етказиб берилади.