Нурободда оилавий МТТ фойдаланишга топширилди

Нуробод туманининг Амир Темур маҳалласи, Навоий кўчасида тадбиркор Юсуф Хамраев “Шукрона” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширди.

100 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган ушбу боғчага 25 нафар нафар бола камраб олиниб, 4 та янги иш ўрни яратилди. Муассаса замонавий мебеллар, ривожлантирувчи воситалар ва ўйинчоклар билан жиҳозланди.

Дилобар АМИРОВА.