Нурободда тез тиббий ёрдам машинасида чақалоқ дунёга келди

5 октябрь куни Нуробод туман тез тиббий ёрдам станцияси "Оқсой" шохобчасига чақириқ келиб тушди. Шошилинч ҳолатда йўлга чиққан тиббий бригада чақириқ жойида ҳомиладор беморга ёрдам кўрсатар экан, туғруқ жараёни бошланганини аниқлашди.

Бригада таркибида: врач Эргашев Илхом, фельдшер Раҳимова Зулфира, ҳайдовчи Саттаров Сатторлар ўз вақтидаги ва юксак даражадаги ҳаракати туфайли чақалоқ тез тиббий ёрдам автомашинасида соғ-саломат дунёга келди!
Авваломбор туғруқ муваффақиятли ва хавфсиз ўтказилди. Кейин эса она ва чақалоқ туман марказидаги туғруқ бўлимига етказилди. Ҳозирда она ва бола соғ-саломат, аҳволлари яхши, шифокорлар назоратида.