Оқдарёда 12 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз кредит олингани аниқланди
- 06.05.2022 14:56
- 730
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги натижасида, банк маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Оқдарё туманида тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.С. 4 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, банк муассасасидан 12 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз 275,6 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштиришга эришиб, ушбу кредит маблағини белгиланган мақсадда фойдаланмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Хабарда айнан қайси банкдан кредит олингани маълум қилинмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа