Оқдарёга автобус қатнови қўйиладими?
- 20.01.2025 12:02
- 489
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрига электробуслар олиб келингач, айрим йўналишлардаги «Исузу» автобусларини туманларга йўналтириш режалаштирилган эди. Шаҳар йўналишлари учун электробуслар келгани ҳақида ўқияпмиз. Хўш, энди туманларда, жумладан, Оқдарёда автобус қатнови йўлга қўйиладими?
Д.Ўтамуродов.
Оқдарё тумани.
Самарқанд шаҳар жамоат транспортининг Бош режасига асосан, барча йўналишларни қамраб олиш учун 452 та жамоат транспорти керак бўлади. Ҳозирда янги автобус ва электробуслар сони 228 тага етказилди. Шу пайтгача ишлаб келган “Исузу” русумли автобуслар билан биргаликда 350 та транспорт воситалари йўловчиларга хизмат қилмоқда.
Шаҳар жамоат транспорти йўналишлари тўлиқ янги ўрта ва катта сиғимли автобуслар билан таъминлансагина, “Исузу” русумли автобуслар тадбиркорларга шаҳар атрофи йўналишларида фаолият юритиши юзасидан таклифлар берилади ва очиқ тендерлар асосида жойлаштирилади.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Анора”: ёлғизлик ва беморликка малҳам
- 23 дақиқа аввал
- Саломатлик
Бульдозер ортидаги матонат ва шараф
- 36 дақиқа аввал
- Жамият
Карьера маркази – талабаларни ишга жойлаштиради
- 2 соат аввал
- Таълим
Кўричак ёрилиб кетса хавфлими?
- 3 соат аввал
- Саломатлик
Битирувчилар учун “Карьера куни” ташкил этилди
- 3 соат аввал
- Таълим