Самарқанд шаҳридаги энг йирик автобус йўналишларидан бири қайта тикланди

Вилоят транспорт бошқармаси хабарига кўра, М12-сонли “Ҳазора АББ - Сиёб АББ” шаҳар автобус йўналиши қайта тикланди.

Йўналиш «Ҳазора» автобошбекатидан бошланиб, Спитамен шоҳ, Қозизода Румий, Абу Райҳон Беруний, Рудакий, Гагарин, Навоий шоҳ, Курчатов, «Рудакий» (Сиёб бозор), Шоҳи Зинда, Уста Умар Жўрақулов, Шабод ва Панжикент кўчалари орқали Сиёб АББда (Кафтархона) ҳаракатни якунланади.

Йўналишда 10 та «Yutong» русумли электробус хизмат кўрсатади. Электробусларда электрон тўлов тизими мавжуд.