Озарбайжон президентининг қизи Самарқандга ташриф буюрди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг тўнғич қизи Лейла Алиева Самарқандга ташриф буюрди.
Лейла Алиева Самарқанднинг кўплаб диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди. Жумладан, дунёга машҳур Регистон, Амир Темур зиёратгоҳи, Бибихоним масжиди ва Улуғбек расадхоналарини бориб кўрди.
Тарихий обидаларимиз меҳмонда жуда чуқур из қолдирди.
Шунингдек, у Самарқанддаги ош марказларидан бирига ташриф буюриб, ўзбек паловининг мазасини татиб кўрди ва Самарқанд паловининг мазасига юқори баҳо берди.
Сафар таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Лейла Алиева Самарқанд шаҳри унга жуда ёққанини, имкони бўлиши билан бу шаҳарга такрор ва такрор яна келишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Лейла Алиева ижтимоий ҳаётда жуда фаол ҳисобланади. У бугунги кунда "Баку" журналининг бош муҳаррири ва бобоси Ҳайдар Алиев номидаги фонднинг раҳбар ўринбосари, фонднинг Россиядаги бўлими бошлиғи ҳисобланади. Шунингдек, у фаол ижодкор ҳисобланади. Фильмлар олади ва шеърлар ёзади.