Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан вафот этиш бўйича биринчи ўринда

Ўзбекистон аҳолиси нотўғри овқатланишдан ҳалок бўлаётганлар жаҳон рейтингида қуйидан биринчи ўринни эгаллади. Бу мамлакатда тўғри овқатланиш билан боғлиқ ҳолат жуда ачинарли эканини англатади. Тадқиқотда келтирилган рақамларга кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишидан 892 киши айнан нотўғри овқатланиш сабабли келиб чиқадиган касалликлар қурбонига айланмоқда, деб ёзади Lancet журналига таяниб human.uz.

Кундалик таомланишда фойдали маҳсулотларнинг танқислиги тамаки маҳсулотлари истеъмолига қараганда кўпроқ инсонлар умрига зомин бўлмоқда. Халқаро олимлар гуруҳи шундай хулосага келишган. Улар дунёнинг 195 мамлакатида нотўғри овқатланишнинг салбий оқибатларига доир кўрсаткичларни ўрганишган ва 1990-2017 йилларда ҳолатни таққослаш орқали хулосаларини тақдим этишган.

Олимларнинг фикрича, қизил гўштни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш, ширин ичимликлар, трансёғлар таомлар таркибида мевалар, сабзавотлар, бутун донлар, сут, ёнғоқ ва дуккакли донлар ҳамда бошқа фойдали маҳсулотлар камлиги билан таққосланган.

Аксарият мамлакатларда туз асосий парҳез омили бўлган. Бироқ бошқа зарарли маҳсулотлар ҳам фойдали маҳсулотлар камлигига нисбатан камроқ зарар келтириши аниқланган.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 2017 йили қайд этилганларнинг ҳар бешинчиси, бу 11 млн деганидир, таомда тузнинг кўплиги баробарида зарарли маҳсулотлар истеъмоли сабабли эмас, балки таомлар таркибида донли маҳсулотлар, ёнғоқлар ва уруғлар камлиги сабаб рўй берган.

Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ ўлимларга юрак хуружлари ва инсультлар кўпроқ сабаб бўлган. Қарийб 10 млн киши айнан шу касалликлардан вафот этган. Улар ортидан саратон ва 2 тип қандли диабет келмоқда. Ҳалок бўлганларнинг 45 фоизи 70 ёшдан кичик бўлган. Қиёслаш учун 2017 йили тамаки истеъмоли сабабли 8 млн киши вафот этган. Юқори қон босимидан 10,4 млн одам дунёдан кўз юмган.

Тадқиқотда ёзилишича, семизлик 2 тип қандли диабет ва саратон хасталигининг асосий омилларидан биридир.

Нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари бўйича энг яхши кўрсаткич Исроилда бўлиб, юз минг кишидан 89 киши шу сабаб вафот этган. Кейинги ўринларда Франция, Испания ва Япония келади. АҚШда, 100 минг кишидан 171 киши, Россияда 465 киши нотўғри овқатланиш қурбони бўлади.

Украинада бу рақам 644 кишини ташкил этган. Ўзбекистоннинг бу борадаги кўрсаткичи энг ёмони бўлиб, 892 киши нотўғри овқатланишдан ўлмоқда. Афғонистон, Маршалл ороллари ва Папуа-Янги Гвинея кўрсаткичлари ҳам Ўзбекистонникидан яхшироқ.

Хитой, Япония, Индонезия ва Тайланд учун асосий муаммо, кундалик таом таркибида тузнинг кўплиги бўлди.

Қуйи кўрсаткичларни намойиш қила олган давлатлар аҳолиси ўз таомларида кўпроқ мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар ва дуккакли донлардан фойдаланган.