Ўзбекистонда киши бошига йилига 12,4 килограмм ўсимлик ёғи тўғри келади
Ўзбекистон аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган йиллик эҳтиёжи 483 минг тоннани ташкил этади. Унинг 251 минг тоннасини маҳаллий хом ашё, 45 минг тоннасини импорт хом ашёси ҳисобига ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи ҳисобига қопланади.
Бу ҳақда АОКАда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Шунингдек, йилига ўртача 187 минг тонна импорт қилинган тайёр ўсимлик мойи аҳоли истеъмоли учун йўналтирилади.
Республикамизда истеъмол қилинаётган ўсимлик мойининг 230 минг тоннасини кунгабоқар мойи, 203 минг тоннасини пахта мойи, 48 минг тоннасини зиғир, пальма, махсар, зайтун ва бошқа мойлар ташкил этади.
Мамлакатда 500 дан ортиқ йирик ва кичик ёғ-мой корхонаси мавжуд бўлиб, шундан 300 таси саноат корхонаси, 200 дан ортиғи кичик корхона ҳисобланади.