Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади
- 22.02.2021 10:59
- 487
- Самарқанд
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуққача пасаяди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24-25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22 даража совуқ, кундуз кунлари 10-15 даража совуқ бўлади. Самарқанд вилоятида эса 23-24 февраль кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, 25-26 февралда ҳарорат кундузи 0-3 даража, кечалари 11-12 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа