Ўзини ўзи банд қилиш – қулай ва фойдали

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Ўзини ўзи банд қилиш: қулай, қонуний ва хавфсиз” мавзусида Zoom платформаси орқали онлайн матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Фаррух Аҳмеджанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 июнь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан амалиётга жорий этилаётган ўзгариш ва янгиликлар хусусида атрофлича маълумот берди. Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи банд қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида алоҳида тўхталди.
Онлайн матбуот анжамунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва аҳоли томонидан йўлланган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.