Париж-2024 лицензиатлари: Самарқанд полвони Сардор Нуриллаев Парижда юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Хабар берганимиздек, Парижда ўтказиладиган ёзги олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчиларимиз ва уларнинг эришган ютуқлари ҳақида маълумотлар беришда давом этамиз. 

Сардор Нуриллаев 1994 йил 12 ноябрь куни Самарқандда таваллуд топган. 2015 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик даврида унга Кемран Нуриллаев мураббийлик қилмоқда. Ҳамюртимиз Гран-при турнирларида 1 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза, Осиё чемпионатларида 1 тадан олтин ва бронза, «Катта дубулға» таснифидаги мусобақаларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлган.

Шунингдек, унинг коллекциясида 2021 йилги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий дастурда қўлга киритилган бронза, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медали ҳам мавжуд. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Нуриллаев Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтингига кўра -66 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.