Париждаги Эйфел минораси фаолиятини бошлади
Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловлар сабабли вақтинча ёпилган Парижнинг Эйфел минораси орадан уч ой ўтиб, яна ўз фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда минора сайтида хабар қилинди.
Минорага ташриф буюришни истовчилар учун онлайн-чипталар 18 июнь санасидан сотувга чиқарилди. Бироқ меҳмонлардан айрим санитария қоидаларига амал қилиш талаб этилади. Жумладан, ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш. Шу билан бирга ташриф буюрувчилар сони ҳам чекланади.
25 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 (13:00 – Тошкент вақти) минора меҳмонларни қабул қилишни бошлади. Маълум қилинишича, 1 июль санасига қадар минора лифтлари ишламайди, фақат пиёда сайр қилишга рухсат берилган.
Бундан ташқари, Парижнинг бошқа диққатга сазовор масканлари ҳам ўз фаолиятини тикламоқда. Айни вақтда Эйфел минораси билан бирга Версал саройи ҳам очилган. Дунёга машҳур Лувр музейи фаолияти 6 июлдан бошлаб томошабинларни қабул қила бошлайди.