Париждаги отишма: курдлар Франция ҳукуматини айбламоқда
Париждаги курдлар жамияти вакиллари пойтахтнинг 10-округидаги курд маданият марказида оқ танли 69 ёшли француз ўт очганидан кейин Франция ҳукуматини ҳаракатсизликда айбламоқда.
Отишмада 3 киши ҳалок бўлган, яна 3 киши яраланган эди. Терговчилар жиноят ирқчилик асосида содир этилган деб ҳисобламоқда.
Воқеадан сўнг маҳаллий курдлар Париж марказида "стихияли" митингда йиғилган. Улар билан полиция ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Франция президенти Эммануэль Макрон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига “жасорат ва вазминлик” учун миннатдорчилик билдирди.
Гумонланувчи олдин ҳам “ҳаётга суиқасд” моддаси бўйича жиноят иши бўйича икки марта судланган. Бир йил аввал у муҳожирлар лагерига уюштирилган ҳужум туфайли ҳибсга олинган. 12 декабрь куни эса бу эркак озод қилинган, унга қурол олиб юриш тақиқланган. Аммо у орадан 11 кун ўтиб, шундай оғир жиноятни содир этди.