Мексикада наркокартел ва полиция ўртасидаги тўқнашувда 19 киши ҳалок бўлди
- 23.10.2024 15:37
- 60
- Хориж
Мексиканинг Синалоа штатида наркокартел ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида тўқнашув юз берди.
Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мамлакатнинг Тинч океани қирғоғидаги картел фракциясига алоқадор ячейка раҳбари Эдвин Антониони ҳибсга олган.
“Тадбир давомида гуруҳ аъзолари томонидан ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилган”, — дейилади хабарда.
Департамент маълумотларига кўра, 19 нафар ҳужумчи ўлдирилган, қолганлари қочишга муваффақ бўлган.
Аввалроқ Мексика Миллий гвардияси ходимлари Халиско штатидаги трассада бешта бошсиз жасадни аниқлаган эди.
Халиско штатида картеллар ва хавфсизлик кучлари иштирокидаги тўқнашувлар бир ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа