"Жума - Самарқанд шаҳри" йўналишида “Changan Midibus G60” русумли микроавтобуслар қатнай бошлади
- 17.06.2022 17:03
- 534
- Самарқанд
Кеча "Жума - Самарқанд шаҳри" автомобиль йўналишида 8 та “Changan Midibus G60” русумли замонавий микроавтобуслар қатнай бошлади.
Ушбу микроавтобуслар Хитой давлатидан “Лазизжон қурилиш нурли воҳаси” МЧЖ томонидан 2 миллиард сўм кредит маблағи эвазига олиб келинган.
- Шу вақтгача Самарқанд шаҳрига 1 та автобус йўналишидан ташқари 200 га яқин “Дамас” русумли автомашиналари ҳам йўловчи ташиш билан шуғулланиб келган, - дейди Жума шаҳрида яшовчи Элбек Эшбеков. – Энди замонавий, шинам ва қулай бўлган янги микроавтобусларнинг йўлга чиқаётганлиги Самарқанд шаҳригача бўлган йўллардаги тартибсизлик ва тирбандликнинг олдини олади.
Янги йўналиш масофаси Паст Дарғом тумани марказидан Самарқанд шаҳрининг Темир йўл вокзали бош бекатигача узайтирилди.
Дилмурод Тўхтаев.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа