Пробация ҳисобида турган шахслар ишли бўлди
Вилоят прокуратураси Паст Дарғом туманида туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар органлари ҳамда соҳага алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда пробация ҳисобида турувчи 170 нафар ёшлар ва хотин-қизлар учун умумпрофилактик тадбир ўтказди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, вилоят прокурори Р.Машарипов иштирок этган тадбирда хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди, уларга суюлтирилган газ баллонлари, турли уй-рўзғор буюмлари, тикув машиналари совға қилинди. Ёшларга мотокультиватор, пайвандлаш ускуналари, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди, турли бадиий китоблар тарқатилди.
Пробация ҳисобида турувчи назоратдаги шахсларнинг 12 нафари ишга жойлаштирилди, 8 нафарига ишга йўлланма берилди. Шунингдек, 6 нафар назоратдаги шахсларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилди, 18 нафарига кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Шу куннинг ўзида Истиқбол маҳалласида яшовчи, пробация ҳисобида турувчи Х.Йўлдошевага “Дилафруз” фермер хўжалигидан 0,50 гектар ер майдони ажратилди ва картошка ҳамда 3 минг туп тут кўчати экиб берилди.
Тадбир сўнгида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Унда 15 нафар жазо ўтаётган шахсларнинг ўталмай қолган жазолари муддатидан илгари шартли равишда тугатилди ва улар озод этилди.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.