Пул ҳам қутқара олмаган дард: Брюс Уиллисга аниқ ташхис қўйиш учун йиллар керак бўлди

Голливуд юлдузи Брюс Уиллиснинг турмуш ўртоғи Эмма Хеминг унинг ҳозирги аҳволи ҳақида сўзлаб берди.

2023 йилда актёрга пешона-темпорал деменция ташхиси қўйилган бўлса-да, аниқ хулосага келиш учун қарийб уч йил вақт кетган.

Эмманинг айтишича, Брюс Уиллис ҳали ҳам уни ва яқинларини танийди, бироқ у ўзининг касал эканини англамайди. «Буни билмаслигидан чин дилдан хурсандман», деди у. Оиласи актёр билан мулоқот қилишнинг ўзига хос, фақат уларгагина тушунарли йўлини топган.

Шу билан бирга, касаллик босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, оила оғир ташхисдан кўра, бирга ўтказилаётган қимматли онлар ва ўзаро қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган.