Қандай ҳолда экологик компенсация тўланади?

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган тадбирлар давомида нодир ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш, конларни хатловдан ўтказиш бўйича Жанубий кон бошқармасига (ЖКБ) қарашли Қўшработ туманидаги Ғужумсой кони 1-шахтасидан ҳосил бўладиган оқава сувлар атроф-муҳитга ташланаётганлиги аниқланди.

Бу эса ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан қўшимча экологик компенсация тўлови тўланиши лозимлигини англатади. Айни пайтда мутасаддилар томонидан тегишли тартибда қонун талаблари асосида назоратга олиш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.