Қирғизистонда 43 бола номаълум моддадан заҳарланди
- 30.03.2023 11:24
- 64
- Хориж
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида қирқдан ортиқ бола номаълум моддадан заҳарланган, улардан 18 нафари касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда республика соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар тарқатган: “Ўш вилоятининг Қора-Сув туманида 43 нафар бола тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди”, дейилади вазирлик расмий хабарида.
Айтилишича, ҳозирда мутахассислар томонидан заҳарланиш сабаби аниқланмоқда. Тегишли таҳлиллар ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ёнғиндан огоҳлик - хавфсиз ҳаёт гарови
- Кеча, 14:15
- Самарқанд