Қирғизистоннинг энг оммабоп нашрида Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола чоп этилди

Қирғизистоннинг оммабоп "Слово Кыргызстана" газетасида "Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси: барча йўллар Самарқандга олиб боради" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Нашрда қайд этилганидек, Самарқанд икки ярим минг йилдан ортиқ тарихга эга ва қадимдан жаҳон маданиятларининг чорраҳаси бўлиб келган.

Маълум қилинганидек, Самарқанд шаҳри 2001 йилда "Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси" номи билан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Қадим замонлардан бери бу шаҳар тарихий учрашувлар жойи ҳамда маданий ўзаро бойитиш, халқаро савдо ва яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш чорраҳаси бўлиб келган. Қайд этилганидек, бугунги кунда қадимий ва ҳамиша навқирон бўлган Самарқанд машҳур сайёҳлик марказларидан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Материалда замонавий Самарқанд сайёҳлик марказининг диққатга сазовор жойи – бу "Silk Road Samarqand" халқаро туризм маркази эканлиги таъкидлаган. У ерда тубдан янги меъморий ва муҳандислик ечимлари асосида юқори даражадаги меҳмонхоналар, замонавий конгресс маркази, шунингдек, қадимий меъморчиликнинг энг яхши анъаналарини ўзида мужассам этган "Боқий шаҳар" этнопарки бунёд этилган.

"Замонавий Самарқанднинг яна бир бойлиги — бу 2022 йил октябрь ойидан бери "очиқ осмон" режимида фаолият юритиб келаётган Марказий Осиёдаги энг замонавий ва юқори технологияли ҳаво портларидан бири сифатида эътироф этилаётган халқаро аэропортидир, — деб таъкидланган мақола.

Манба