Қўшработдаги мактабда ўқитувчилар дарс талашиб муштлашгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
- 21.08.2023 12:06
- 1002
- Самарқанд
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги мактабда ўқитувчилар дарс талашиб муштлашиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, тарқалган видеода акс этган мактабнинг Қўшработ туманига алоқаси йўқ.
"Янги ўқув йили олдидан дарс талашиб, муштлашиб кетгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, туман ҳудудида бундай мактаб мавжуд эмас", дейилади бошқарма хабарида.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларнинг жанжаллашгани акс этган лавҳа тарқалганди. Аммо унда воқеа қаерда ва қачон содир бўлгани маълум қилинмаган.