Қуёш бўронлари туфайли интернет узилиши мумкин
Олимларга кўра, яқин орада ер юзида кучли қуёш бўрони бўлиши кутилмоқда. Сўнгги марта бундай бўрон 1859 ва 1921 йилларда содир бўлган. АҚШнинг Калифорния университети мутахассислари бундай ҳодиса ҳар юз йилда бир марта юз беришини айтиб, ернинг магнит майдони инсониятни зарядланган заррачалардан иборат бўлган қуёш шамолидан ҳимоя қилишини таъкидлаб ўтишган.
Бироқ, бу шамол қуёш бўронига айланиб, халқаро интернетнинг узилишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.
Тадқиқотчилар интернет инфратузилмасининг космик об-ҳавога чидамлилигини баҳолаб, узоқ масофали, оптик толали линия ва сувости кабеллари қуёш бўрони томонидан ер қобиғида пайдо бўладиган оқимларга нисбатан заиф эканини маълум қилишган.
Шунингдек, қуёш бўрони оқими электр узатиш линияси каби тармоққа кириб, зарар етказиши мумкин экан.
«Ҳозирги узоқ масофали интернет кабеллари оптик толалар геомагнит индукцияли оқимлардан ҳимояланган. Аммо бу кабелларда 100 километр оралиқда электр қуввати билан таъминланган такрорлагичлар ҳам мавжуд, улар зарарланиши мумкин», — дейди тадқиқотчи олимлардан бири Жёти.
Ҳозирги қуёш цикли тарихдаги энг кучлиларидан бири бўлиши мумкин. 2019 йилда қуёш доғларининг сони 116 тани ташкил қилган бўлса, навбатдагиси 260 тагача етиши мумкин.