Рафаэль Баласанян: “Динамо” охиригача курашда давом этади
” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиевнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли учрашувдан кейин “Динамо” катта мураббийи Рафаэль Баласанян журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Йигитлар имкон қадар бор куч ва имкониятларини сарфлаб, майдонда ҳаракат қилди. Бу борада уларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Афсуски, биз маҳорат бобида “Андижон” жамоасига ютқаздик.
- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин ушбу ўйиндан олдин қандай режалар қилинганди?
- Ўйинни ҳужумкор бошлаб, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи голни уришимиз керак эди. Ҳимояда бехато ўйнаб, тартибли ўйин билан ҳужумларни якунлашимиз лозим эди. Афсуски, режаларимиз амалга ошмади.
- Олдинда яна 6 та тур қолди. Мавсум якунланаётгани сари жамоанинг ҳолати қийинлашмоқда...
- Умид қиламанки, биз Суперлигада қолишни уддалаймиз. Лигада қолиш ёки қолмаслик ўз қўлимизда. Шундай экан, охиригача курашишда давом этамиз. Олдинда эса муҳим баҳслар бор.
Усмон Ибодов ёзиб олди.