Раҳмонов Шерзод Шуҳратовични Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Вилоят ҳокимининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 124-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Раҳмонов Шерзод Шуҳратович Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тайинлансин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Паст Дарғом тумани Кенгаши сессияси тасдиғига киритилсин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
2024 йил 5 ноябрь