Россия ва Украина ўртасидаги дўстлик шартномаси 1 апрелдан барҳам топди

Украина ва Россия ўртасидаги "Дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартнома 1 апрель, 2019 йилдан бекор қилинди. Аниқроғи ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар беряпти.

Украина ва Россия ўртасидаги Дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартнома ёки қисқача айтганда "Катта шартнома" Россия президенти Елцин ва Украина президенти Леонид Кучма томонидан 1997 йил, 31 майда, Киев шаҳрида имзоланган эди.

Бу шартнома 10 йил муддатга тузилганди ва томонларнинг ратификацияларидан кейин 1999 йил, 1 апрелда кучга кирган ва 2019 йил, 1 апрель санасигача давом этиши лозим эди. Шартномада, агар томонлар қарши чиқишмаса бу шартнома 2019 йилнинг 1 апрелидан автоматик тарзда кучга кириб кейинги ўн йил учун давом этавериши белгилаб қўйилган эди.

2018 йилнинг 10 декабрь куни Украина президенти Петр Порошенко Россия билан дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартномани тўхтатиш ҳақидаги қонунни имзолади. Томонлардан бирининг бу шартномани давом эттириш хоҳиши бўлмаганлиги туфайли шартнома 1 апрель, 2019 йилда, шартнома тузилгандан роппа-роса ўн йил ўтиб тўхтади.