Саидризо Ализода ёд этилди

Маърифатпарвар олим, журналист, таржимон Саидризо Ализода таваллуд топган кун муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабида маънавий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, Фарҳод Ализода, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Нусрат Раҳмат, шоира Хосият Бобомуродова, Шоҳруҳ Беҳбудийлар сўз олиб, маърифатпарварнинг ҳаёт мактаби, айниқса ўзбек, тожик, рус тилларида ижод қилганлиги тилга олинди.
Шундан сўнг иштирокчилар Саидризо Ализода мангу қўним топган масканни зиёрат қилди, унинг ҳақига дуо қилиниб, ибрат бўлувчи фазилатлари ёдга олинди.
Ҳусан Элтоев.