Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий шаҳарча аҳолиси учун озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди
- 03.04.2020 13:37
- 133
- Самарқанд
Марказий ҳарбий округга қарашли Самарқанд гарнизонидаги 16-ҳарбий шаҳарчада аҳоли истагидан келиб чиқиб, озиқ-овқат ярмаркаси ўтказилди.
Айни вақтда Самарқанд шаҳридаги бозорлар ва маиший савдо дўконлари ишлаётган бўлса-да, бироқ карантин тадбирлари сабабли автомобиль ҳаракати чеклангани ҳарбий шаҳарча аҳолиси учун бироз қийинчилик туғдирмоқда.
Шу боис Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда полковник Дилмурод Юлдашев раҳбарлик қилаётган ҳарбий қисм офицерлари ташаббуси билан 20 фоиз чегирма билан озиқ-овқат, мевалар ҳамда сут маҳсулотлари келтирилди.
– Карантин сабаб уйдан чиқмай ўтирган эдик. Бозор ҳам узоқда, харид қилинган маҳсулотларни кўтариб келишга тўғри келади. Бугун уйимизни ёнида ярмарка ташкил этилди. Тез фурсатда рўзғорнинг камини тўлдириб олдик. Яна болаларим билан уйда фойдали машғулот билан банд бўламан, – дейди сержант Мансур Мирзаевнинг турмуш ўртоғи Юлдузхон Бегматова.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа