Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва маҳаллалар оқсоқоллари театр томошасига борди

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ҳокимликнинг бўлим раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг оила аъзолари вилоят мусиқали драма театрида спектакль томоша қилди.

Ушбу тадбир Президентимиз томонидан раҳбар ходимларнинг дам олиш кунларини оиласи даврасида ўтказишларини ташкил этиш ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун етарли шароит яратиш борасидаги топшириқларига асосан ўтказилди.

Дам олиш кунини мароқли ўтказиш, ҳафта давомидаги чарчоқлар, турли ташвишлардан ортиб, маданий ҳордиқ чиқаришни мақсад қилган томошабинларга Х.Хурсандовнинг “Бир ўлиб кўрайчи” комедияси намойиш этилди.

Оилавий муносабатлар, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муаммоларни енгил танқид қилувчи ушбу саҳна асари театрга йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ҳ.УЗОҚОВА.