Самарқанд таянч тиббиёт коллежи ва Ургут тиббиёт коллежи тиббиёт институти ҳузурида техникум сифатида қайта ташкил этилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 78 та тиббиёт коллежлари негизида ўрта профессионал таълим босқичида – 59 та коллеж, ўрта махсус профессионал таълим босқичида – 16 та техникум очилади. Қолган учта коллеж фаолияти эса тугатилади.
Ушбу техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Тиббиёт йўналишида 2020/2021 ўқув йилида ташкил этиладиган техникумлар рўйхати қуйидаги тартибда бўлади:
Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида: 1-Республика тиббиёт коллежи, Сиёб тиббиёт коллежи, Нукус-1 тиббиёт коллежи, Денов тиббиёт коллежи ҳамда 2-Марғилон тиббиёт коллежлари;
Педиатрия тиббиёт институти ҳузурида: 2-Республика тиббиёт коллежи, Шаҳрисабз тиббиёт коллежи, Наманган-1 тиббиёт коллежлари;
Стоматология институти ҳузурида: Қарши тиббиёт коллежи ва Урганч тиббиёт коллежи;
Бухоро тиббиёт институти ҳузурида: Бухоро тиббиёт коллежи ва Қоракўл тиббиёт коллежлари;
Самарқанд тиббиёт институти ҳузурида; Самарқанд таянч тиббиёт коллежи ва Ургут тиббиёт коллежи;
Андижон тиббиёт институти ҳузурида: Андижон тиббиёт коллежи ва Бўз тиббиёт коллежлари техникум сифатида қайта ташкил этилади.