Самарқандда 70 ёшли фуқаро вафоти юзасидан текширув бошланди

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар беришича, Самарқанд туманида 70 ёшли фуқаро вафот этгани юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланган

Марҳумнинг ўғлининг сўзларига кўра, II гуруҳ ногирони бўлган, сўнгги пайтларда алсгеймер касаллиги билан курашиб келган отаси 10 апрел куни сирли равишда ғойиб бўлган. Бир сутка давомидаги қидирувдан сўнг уни Самарқанд шаҳар ИИБ Самарқанд тумани руҳий хасталиклар шифохонасига олиб бориб қўйганини аниқлашган.

Бундан жаҳли чиққан ўғил отасини ўша куннинг ўзидаёқ отасини уйга олиб келмоқчи бўлган. Бироқ шанба куни бўлгани, иш кунлари тугагани сабабли шифокорлар беморни фақатгина душанба куни раҳбарнинг рухсати билан қўйиб юборишини айтишган. Душанба бўлгач, олиб кетишган.

“Аммо унинг аҳволи ўша пайтда ўта оғир эди. Шифохонадаги шифокорлар отам қонига ўта кучли таъсир қилувчи препаратларни юборган ва у уйга қайтганидан кейин бир сутка давомида ўзига келмай ётиб, охири 14-апрел, сешанба куни вафот этди”, деган ўғил.

Бош прокуратура ахборотига кўра, марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши таъминланиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.