Самарқандда бангладешлик тадбиркорлар тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида фаолият юритади
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Тўқимачилик саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида томонлар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг янги ташаббуслари ва йўналишларини ривожлантириш бўйича келишувга эришди.