Самарқандда бир неча жиноятларда айбланиб қидирилаётган шахс йўловчилар ичидан аниқланди
Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39-автомобиль йўлида жойлашган “Юқори Нуқта” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари томонидан «Самарқанд-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, «Ютонг» русумли автомашина тўхтатилиб текширилди.
Йўловчилар орасида бир нечта жиноятларни (ўғрилик, босқинчилик) содир қилиб, ҳуқуқ тартибот органларидан яшириниб, қидирувда бўлган, Каттақўрғон шаҳар Машраб кўчасида яшовчи фуқаро X.F. борлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.