Самарқандда бозор ва савдо комплексларидаги бир марталик йиғим қиймати қанча?
Бу борада вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ, вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2023 йил 12 январдаги (6-сон) мурожаати, вилоят молия бош бошқармасининг 2023 йил 23 январдаги (02/02-38/98-сон) ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 26 январдаги (20/5-12013-сон) хулосаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Қуйидагилар:
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 1-иловага;
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага;
Бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш учун тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Иноғомов), вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси (Т.Мамадалиев)га:
- вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;
- янги тасдиқланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар қиймати миқдорлари ҳақида вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари, сотувчи ва харидорлар эътиборига етказилиши, бу ҳақидаги маълумотларни барча кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда татбиқ этилиши устидан назорат ўрнатилишини;
- кўрсатиладиган хизматлар қиймати учун тўловларнинг ҳолати бўйича мониторинг кузатуви юритиш ва натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига аниқ таклифлар киритиб борилишини;
- кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг янги миқдорларини тўғри қўлланилиш ҳамда тўлиқ ундирилиши ва бозорлар даромадларининг белгиланган қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминлаш топширилсин.
3. Вилоят ҳокимининг 2022 йил 15 мартдаги «Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги 112-7-0- Қ/22-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги «Ахборот-коммуникацияларини ривожлантириш маркази» (А.Анваров) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б. Ф.Абилов зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
2023 йил 23 февраль