Самарқандда кўмирга эҳтиёж қай тарзда қопланади?

Аҳолининг газлашмаган 442 мингта хонадонларига 45 минг тонна кўмир ва 30 минг тонна кўмир брикети етказиб бериш режалаштирилган.

Ижтимоий соҳа объектларига 35,9 минг, жумладан, 9,4 минг тонна кўмир ва 26,5 минг тонна кўмир брикетига етказиб бериш режалаштирилган.

Тартибга кўра, кўмирни “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалигининг “Самарқанд”, “Жомбой”, “Булунғур”, “Мароқанд”, “Каттақўрғон”, “Зирабулоқ” ва “Зиёвуддин” темир йўл станциясидаги омборхоналаридан олиш мумкин.

Бундан ташқари, Ургут ва Қўшработ туманларида кўмир ва кўмир брикети сотиш учун 4 та янги кўмир шохобчалари қуриб, фойдаланишга топширилган.

Ургут туманидаги 2 та шохобчада 67 тонна кўмир брикети ҳамда Қўшработ туманидаги 2 та шохобчада 39 тонна кўмир брикети захира қилинган.

Бироқ айни пайтда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли учун режалаштирилган кўмир маҳсулотлари “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалигига етказиб берилмаяпти.